Ироқ армияси федерал полиция кўмагида Мосул шарқидаги бир қатор кварталларни ИШИД жангариларидан тозалади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тўқнашувларда бир қанча жангарилар йўқ қилингани айтилмоқда.
Охирги ҳамладан сўнг Ироқ қўшинлари Мосулнинг шарқидаги 70 фоиз кварталларни эгаллади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.