Афғонистон армияси мамлакат шарқидаги Ғазни вилоятида «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг ҳужумини қайтариб қолди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Минтақавий армия бўлинмалари расмий вакили Ханиф Ризоийнинг билдиришича, ҳужум 12 декабрь эрталабки соатларида рўй берди. Бир қанча қуролланган жангари Мукур туманидаги «Муҳаммад Кли» ва «Реграшон» назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум уюштирди. Икки соат давом этган отишма чоғида бир аскар ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.
Бундан ташқари, саккиз жангари йўқ қилинди, 12 нафари эса яраланди.