Декабрь ойи бошланганидан буён Таиланд жанубидаги сув тошқини оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш департаменти раҳбари Чатчай Пхомлерт брифинг чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Тошқиннинг дастлабки саккиз кунида 22 киши ҳалок бўлди», — маълум қилди Пхомлерт.
Илгари қурбонлар сони 14 кишини ташкил этгани билдирилган эди.
Таиланд жанубидаги 12 провинцияда кучли ва давомли ёғингарчиликлар боис тошқинлар келиб чиқди. Ушбу ҳудудда 750 минг киши истиқомат қилади. Чет эллик туристлар орасида машҳур Самуи ва Пханган ороллари ҳалокат зонаси деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)