Чўлпон номидаг нашриёт-матбаа ижод уйи шу кунларда жаҳон мумтоз адабиёти намуналарини ёшлар эътиборига ҳавола этиш доирасида машҳур инглиз адиби Артур Конан Дойлнинг «Максимус ёхуд аскардан чиққан император» номли тарихий қисса, саргузашт ва детектив ҳикоялардан иборат тўпламини нашрдан чиқарди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги маълум қилди.
Мазкур китобдан нафақат детектив ва саргузашт асарлар, балки тарихий қисса ва ҳикоялар ҳам ўрин олган бўлиб, муаллифнинг тарихий-саргузашт жанрида қалам тебратувчи адиблар орасида чиндан ҳам устоз мақомида эканлигининг исботидир.
«Ақлу шуурингизни теран фалсафий мушоҳадаларга чоралагувчи мазкур асарлар кўнгил мулкингизга айланиб, китоб жавонингиздан муқим ўрин эгаллайди, деган умиддамиз», — деб мурожаат қилди ноширлар китобхонларга.