Бу 24 ёшли Ҳазар Ҳайят Хон, у 24 ёшда. Уни Покистонда Халк номи билан кўпроқ танишади.
Ҳайят Хон 436 килограмм. Шаҳарда ўзидан кучлироқ яна кимдир бор эканига ишонмайди. Шунга қарамай, янада баҳайбатроқ бўлишни ва профессионал жангчи сифатида танилишни истайди.
«Мен ўзимга ишонаман, чунки кучим етарли даражада. Нима бўлишини ҳозирча билмайман-у, лекин янада юқорироққа чиқиб, биринчи бўлишни истайман», — дейди покистонлик Халк.
У кунига 4 та товуқ ва 3 қути тухум истеъмол қилади, кетидан 5 литр сутни ичиб юборади.
«Тўғри, мен катта калория қабул қиламан. Бу менга куч беради ва янада мустаҳкам бўлишимни таъминлайди».
Хан АҚШдаги Халқаро Рестлинг Федерацияси тан оладиган даражада жангчи бўлишни орзу қилади. Бу борада у Покистондаги расмийлардан умид қилди. Бироқ расмийлар Хан билан келишув бўлиши мумкинлигини инкор қилган. Шунга қарамай Халкнинг орзулари олам-олам.
Изоҳ (0)