Ливан армиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси мамлакат шимолида қуролланган номаълум кимсалар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда куч тузилмаларидаги манбасига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
NNA миллий агентлигининг маълум қилишича, Бекаа-Сафрин туманидаги ҳарбий қисм ҳужумга дучор бўлган. Жангариларнинг бирор гуруҳга аъзо эканлиги маълум қилинмади. Ҳужум уюштирганлар қидирилмоқда.
Ливан вақти-вақти билан мамлакатга қўшни Суриядан кириб келувчи радикалларнинг нишонига айланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)