2016 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган McDermott, Will and Emery юридик фирмасининг етакчи юристконсултанти Жеймс Моранни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
24 йил давомида АҚШ Конгрессига Виржиния штатидан сайланган Жеймс Моран Ўзбекистоннинг янги Президентини сайлаш жараёнида иштирок этиш, ҳудудларга ва қатор сайлов участкаларига ташриф буюришдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)