Европа футбол иттифоқи (УЕФА) Назорат-ахлоқ ва тартиб-интизом қўмитаси Даниянинг «Копенгаген» футбол клубини «Лестер»га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинида жамоа мухлисларининг хулқи учун 19 минг евро миқдорида жаримага тортди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Дания клуби мухлислари ўйин вақтида пиротехника воситаларини ишлатгани учун УЕФА шундай қарорга келган. Ташкилот регламентига кўра, ўйин вақтида пиротехника воситаларидан фойдаланиш тартиб-интизом қоидаларининг бузилишига олиб келади.
18 октябрь куни «Копенгаген» ва «Лестер» ўртасида бўлиб ўтган ўйинда Англия чемпиони 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)