Американинг Теннесси штати полицияси 1 декабрь, пайшанба куни ўрмонга ўт қўйганлиги тахмин қилинаётган гумонланувчини ҳибсга олди. Бу ҳақда 2 декабрь, жума куни ABC телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Теннессида икки ҳафтадан буён давом этаётган ўрмон ёнғинлари, охирги маълумотларга қараганда, 11 кишини ҳаётдан олиб кетган.
Ўт қўйишда 24 ёшли Дакота Такер айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у 14 ноябрь куни Секуачи округидаги ер участкасида гулхан ёққан. Такернинг эҳтиётсизлик туфайли қилган ҳаракати оқибатида олов қўшни участкаларга ҳам тарқалган. Шундан сўнг у яқин-атрофда жойлашган ўрмонга туташиб кетган.
Ўт қўйишда гумонланувчига олти йилгача озодликдан маҳрум этиш ва 3 минг доллар миқдоридаги жарима жазоси хавф солмоқда.
1 декабрь, пайшанба куни Теннесси штати губернатори Билл Хэслем штат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилди. Ёнғин оқибатида Севи округига энг кўп зарар етган. У ердаги 700 га яқин бино қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)