2016 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши аёл мураббийи деб топилган Чан Юэн Тинг Гонконг чемпионатида «Истерн СК» клубини чемпионлик сари етаклаб келган.
Эркаклар жамоасига устозлик қилаётганидаёқ Чан Юэн Тинг кўпчиликнинг эътиборига тушганди. Орадан бир йил ўтиб унинг шогирдлари мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритгач, аёл мураббий катта шуҳрат қозонди ва бу ҳолат ОФКнинг ҳам эътиборидан четда қолмади.
«Бу мен учун сюрприз бўлди. Қачондир шу ерда туришимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Таклифнома олганимда қувондим, ютишимни эса кутмагандим. Совринни жамоамга бағишлайман. Менга шундай ишонч ва имконият бергани учун ҳам ‘Истерн СК’га раҳмат», — деб айтиб ўтган мутахассис.
Изоҳ (0)