Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания Кубогининг 1/16 финали доирасида «Эркулес» меҳмони бўлган Каталониянинг «Барселона» клуби 1:1 ҳисобига имзо чекди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ла Лигада асосий рақобатчиси «Реал»дан 6 очкога ортда қолаётган «Барселона» 3 декабрь куни «Эль-Класико»да иштирок этади. Шундан келиб чиқиб бош мураббий Луис Энрике «Эркулес»га қарши захира футболчилари билан ҳаракат қилди. Беллашувда Херард Пике, Хавьер Маскерано, Андрес Иньеста, Ҳорди Альба, Лионель Месси, Луис Суарес, Неймар каби футболчилар иштирок этмади.

Мадриднинг «Атлетико» клуби эса 1/16 финални «Гихуэло» клубига қарши ўтказиб, жавобсиз 6 та гол урди.

«Вильярреал» футболчилари «Толедо» майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, «Севилья» «Форментера»ни 5:1 ҳисоби билан енгди.

Маълумот учун, Мадриднинг «Реал» клуби «Леонеса»ни 7:1, 6:1 ҳисобларида мағлуб этиб, нимчорак финал чиптасини қўлга киритиб бўлган. Иккинчи беллашувда бош мураббий Зинедин Зиданнинг ўғли Энсо Зидан иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган.

Испания Кубоги 1/16 финал 30 ноябрь, чоршанба

«Реал Мадрид» — «Леонеса» 6:1

Голлар: Мариано Диас, 1 (1:0). Хамес Родригес, 23 (2:0). Мариано Диас, 42 (3:0). Ерай, 45 (3:1). Энцо Зидан, 63 (4:1). Мариано Диас, 87 (5:1). Моргадо, 90-авт (6:1).

«Эркулес» — «Барселона» 1:1

Голлар: Майнц, 52 (1:0). Аленя, 57 (1:1).

«Гихуэло» — «Атлетико» 0:6

Голлар: Сауль, 29-пен (0:1). Шиме Врсалко, 45 (0:2). Янник Карраско, 49 (0:3). Янник Карраско, 53 (0:4). Анхель Корреа, 57 (0:5). Нуньес, 85 (0:6).

«Леганес» — «Валенсия» 1:3

Голлар: Мунир Эл-Хаддади, 3 (0:1). Альваро Медран, 25 (0:2). Дарвин Мачис, 59 (1:2). Закария Баккали, 90+1 (1:3).

«Толедо» — «Вильярреал» 0:3

Голлар: Хименес, 15-авт (0:1). Седрик Бакамбю, 20 (0:2). Самуэль Кастилехо, 81 (0:3).

«Форментера» — «Севилья» 1:5

Голлар: Виссам Бен-Йеддер, 1-пен (0:1). Хоакин Корреа, 15 (0:2). Гомес, 26 (1:2). Хоакин Корреа, 29 (1:3). Хоакин Корреа, 43 (1:4). Виссам Бен-Йеддер, 74-пен (1:5).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин