Вьетнам Социалистик Республикаси президенти Чан Дай Куанг 4,2 минг маҳбус учун амнистия тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ханойдаги матбуот анжуманида давлат раҳбари девонхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Зянг Шон маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Янги йил байрамлари муносабати билан афв этилганларнинг номма-ном рўйхати бутун мамлакат бўйлаб жазони ижро этиш муассасаларига етказилган. 1 декабрдан бошлаб афв этилганлар озодликка чиқишни бошлайди.
Бу жорий йил ҳисобидан Вьетнамдаги иккинчи амнистиядир. 2 сентябрь куни мамлакатда нишонланадиган Мустақиллик куни муносабати билан августда 25 мингга яқин маҳбусга нисбатан амнистия эълон қилинган эди. Улардан 2,1 мингга яқини муддатидан олдин озодликка чиққан бўлса, 22 минг нафарининг қамоқ жазоси муддати қисқартирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)