АҚШ президенти этиб сайланган миллиардер Дональд Трамп бизнесини оила аъзолари қўлига топшириб, мамлакатни бошқариш ишига ҳамма вақтини сарфлашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Трамп декабрь ойида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида ўз мақсадларини батафсил тушунтириб беришни ваъда қилди.
«15 декабрь куни Нью-Йоркда болаларим билан бирга катта матбуот анжумани ўтказаман, унда бизнесни бутунлай тарк этиб, вақтимни мамлакатни бошқаришга бағишлашим ва Американи яна буюкликка олиб чиқишим юзасидан ахборот муҳокама қилинади», — деб ёзди Трамп.
I will be holding a major news conference in New York City with my children on December 15 to discuss the fact that I will be leaving my ...
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) November 30, 2016
great business in total in order to fully focus on running the country in order to MAKE AMERICA GREAT AGAIN! While I am not mandated to ....
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) November 30, 2016
Трамп бундай қарорга келишига сабаб давлат раҳбарлиги унинг шахсий манфаатларига хизмат қилиши юзасидан ҳар қандай шубҳаларнинг олдини олиш эканлигини тушунтирди.
«Қонун бўйича мен бундай қилишга мажбур эмасман, аммо президент сифатида бизнесим билан манфаатлар ихтилофидан қочиш учун шундай қилиш мутлақо зарур деб ҳисоблайман», — таъкидлади Оқ Уйнинг бўлажак хўжайини.
Изоҳ (0)