ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалини жонли намойиш этишни режалаштиргани ҳақида «Championat.asia» маълумот берди.
Финал 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 13:00 этиб белгиланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Кубоги финалида Қаршининг «Насаф» ва Тошкентнинг «Локомотив» клублари тўп суради. 2016 йилги мавсумни «Насаф» бронза, «Локомотив» эса олтин медаллар билан якунлаганди.
Изоҳ (0)