Россия 2016 йил якунларига кўра илк бор АҚШ ва Хитойга қараганда камроқ космик парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда «Роскосмос» раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Иванов маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Жорий йилда илк бор парвозлар сони АҚШ ва Хитойга қараганда камроқ бўлади», — деди у. Ивановнинг сўзларига қараганда, бунга давлат корпорацияси олдида федерал космик дастур доирасида бошқа масалалар турганлиги сабаб бўлган. Улардан асосийси кўплаб орбитал гуруҳларни ташкил этишдир.
У, шунингдек, энг янги, юқори классдаги ташувчи ракетани яратиш учун 1,5 триллион рубль миқдоридаги молиялаштириш талаб этилишини таъкидлаб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)