Бир муддат илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича статистик маълумотларни кузатиб бориш имконияти жорий этилди. Порталда мурожаатлар статистикаси бўйича қисқа маълумот тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси 2016 йил 24 сентябрдан фаолият юритмоқда. Ўтган икки ой мобайнида виртуал қабулхонага 217 мингга яқин мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 135 мингдан зиёди кўриб чиқилди, нафақат кўриб чиқилди, балки мурожаатчини қийнаётган саволларга жавоб берилди ёки мавжуд муаммолар ҳал қилинди.
Аксарият мурожаатлар Интернет орқали юборилмоқда.
Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан юборилмоқда. Бу қисман Интернет фойдаланувчиларининг ҳам энг катта қисми айнан Тошкент шаҳрига тўғри келиши билан ҳам боғлиқ.
Энг кўп мурожаатлар қуйидаги давлат идораларига ижрога юборилган ва ижроси устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.