30 ноябрь куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувида Қаршининг «Насаф» клубига «Локомотив» рақиб бўлади.
Ярим финалда «Бунёдкор» билан рақиб бўлган «темирйўлчилар» ҳар икки ўйинда ҳам зафар қучиб, финалга йўлланма олди. Томонларнинг «Локомотив» стадионида ўтган ўйинидаги каби «Бунёдкор»да ҳам мамлакат чемпиони 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол 74-дақиқага келиб Темур Кападзе томонидан урилди.
Маълумот учун, Сергей Лушчан мураббийлик қиладиган «Бунёдкор» 2016 йилги мавсум ҳисобидан «Локомотив»га қарши 4 та ўйинда иштирок этиб, 1 та ҳам гол ура олмади. 3 та ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, фақат 1 тасида голсиз дуранг қайд этди.
Кубок финалига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади. Ҳозирга қадар «Насаф» ҳам, «Локомотив» ҳам мамлакат кубогида 1 мартадан зафар қучган. Ҳар икки жамоа ҳал қилувчи ўйинда «Бунёдкор»ни мағлуб этишга муваффақ бўлган.
«Championat.asia» нашри ярим финал жавоб ўйинидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжумани видеосини ўз сайтига жойлаштирди.
Ўзбекистон Кубоги Ярим финал 26 ноябрь, шанба
«Бунёдкор» — «Локомотив» 0:1
Гол: Тимур Кападзе, 74 (0:1).Дастлабки ўйин: 0:1
Изоҳ (0)