Грузия президенти Георгий Маргвелашвили «Грузин орзуси» партияси вакили Георгий Квирикашвилини мамлакат бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари Грузия парламенти янги ҳукумат таркибини тасдиқлади.
Регламентга кўра, ҳукумат бошлиғини президент тайинлади.
Квирикашвилини тайинлаш тўғрисидаги фармон Грузия президентининг расмий сайтида чоп этилди.
Изоҳ (0)