Япония ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳаво кучлари 26 ноябрь, шанба куни Хитой самолётларининг жанубий Окинава префектурасига яқинлашганлиги муносабати билан қирувчи самолётларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда мудофаа кучлари штаблари раҳбарларининг қўмитаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Қирувчи самолётлар ХХРнинг олтита самолёти яқинлашганлиги муносабати билан кўтарилган тревога бўйича ҳавога кўтарилган, улар орасида Су-30 қирувчи самолётлари ва H-6 стратегик бомбардимончи самолётлари бор эди», — дейилади хабарда.
Бошқарманинг маълум қилишича, Япония ҳаво ҳудудига бузиб кириш қайд этилмаган.
Аввалроқ Япония Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг апрелидан сентябрига қадар япон қирувчи самолётлари Хитой самолётларини тўхтатиб қолиш учун 407 марта ҳавога кўтарилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)