Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик ярим ҳимоячи Андрей Аршавин тўп сурадиган Қозоғистоннинг «Қайрат» футбол клуби мамлакат кубоги финалида «Астана»га имкониятни бой берди — 0:1.

Фото: «Газета.ru»

Фото: «Газета.ru»

Учрашувдан кейин финалда тўп сурган «Қайрат» футболчиларига медаллар тақдим этилди. Андрей Аршавин эса маросим якунланиши билан медалини трибунадан улоқтириб юборди, деб хабар берди «ТАСС».

Отиб юборилган медаль учрашувни стадиондан томоша қилиш учун ташриф буюрган Кайнар Габбасов исмли мухлиснинг қўлига келиб тушган. Айни вақтда у медални ижтимоий тармоқлар орқали сотишга ҳаракат қилаётгани қайд этилган.

Маълумот учун, Андрей Аршавин «Қайрат» сафида Қозоғистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди. Жамоаси учун 37 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлган Аршавин Қозоғистон клуби билан шартномасини яқиндагина бир йилга узайтирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)