Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан мамлакат чемпионлигин қўлга киритган туркманистонлик футболчи Артур Геворкян аввалроқ берган ваъдасига кўра сочларини қисқартирганди. Бироқ бу етарли даражада бўлмагани учун «Бунёдкор»га қарши беллашувдан кейин «Championat.asia» мухбири шу ҳақдаги савол билан мурожаат қилди.
«Бир инсонга ваъда берганим учун соч турмагимни ўзгартирдим. Янада калталатишим ҳам мумкин эди. Об-ҳаво совуқ бўлгани учун бундай қила олмадим. Аслида буларнинг ҳаммаси кайфиятни кўтариш учун ўйлаб топилган», — деди Геворкян.
«Агарда Ўзбекистон Кубогини ҳам қўлга киритсак, сочимни янада қисқартираман. Бу мен учун қийин эмас», — деб яна ваъда беришни унутмади туркманистонлик футболчи.
Маълумот учун, «Локомотив» Ўзбекистон Кубоги финалига биринчи қадамни ташлаган. «Бунёдкор»га қарши кечган ярим финалнинг дастлабки ўйинида минимал ҳисобда зафар қучган «Локомотив», 26 ноябрь куни жавоб ўйини доирасида майдонга тушади. Финал 30 ноябрь куни Самарқандда «Насаф»га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)