Халқаро бокс ташкилоти (IBO) версияси бўйича жаҳон чемпиони германиялик Марко Хук украиналик Дмитрий Кучерга қарши чемпионлик ҳимояси беллашувида синган қўли билан 8 раунд жанг қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Беллашув шу йилнинг 19 ноябрь куни бўлиб ўтди. 12 раунд давом этган жангда германиялик боксчи ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Хук осонликча ғалаба қозонгандек кўринди, аммо кейинроқ маълум бўлишича, у 8 раунд давомида қўлидаги жароҳат билан жанг қилди. 32 ёшли спортчи Twitter’даги саҳифасига синган қўлининг рентген суратини юклади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)