Ингушетиянинг Назран шаҳрида жангарилар билан тўқнашув оқибатида Россия Федерал хавфсизлик хизмати махсус топшириқли бўлинмасининг икки нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда миллий аксилтеррорчилик қўмитаси пресс-релизида маълум қилинди, деб ёзади «РБК».
Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари жангарилар гуруҳига қарши аксилтеррорчилик операцияси давомида ҳалок бўлди. Куч тузилмаларининг маълум қилишича, улардан бири операция ўтказиш жойида, иккинчиси эса жароҳат олганлиги оқибатида шифохонада ҳалок бўлган.
Шаҳарнинг Абадиев ва Алиев кўчаларидаги хусусий уйларда бир нечта жангари яширинганлиги ҳақида маълум бўлгандан сўнг, уйлар қуршаб олинган. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинган.
Жангариларга таслим бўлиш ва қуролни ташлаш таклиф этилган. Бироқ улар таклифни рад этиб, куч ходимларига қарата ўт очган. Уларга қарши кураш оқибатида икки нафар жангари йўқ қилинган.
Жангарилар яширинган уйдан қуроллар ва ўқ-дорилар топилган. Миллий аксилтеррорчилик қўмитасининг маълум қилишича, жангарилар Шимолий Кавказ ҳудудида амал қилувчи террорчилик гуруҳининг аъзолари бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)