Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хейли АҚШнинг навбатдаги президенти Дональд Трампнинг мамлакатнинг БМТдаги вакилига айланиш борасидаги таклифига рози бўлди. Бу ҳақда, The Washington Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Хейлининг янги лавозими ҳақида 23 ноябрь, чоршанба куни баёнот берилади. Агар ушбу хабар тасдиқланса, Хейли хоним Трамп томонидан вазирлик даражасидаги лавозимга тайинланган биринчи аёл бўлади.
Изоҳ (0)