Россия футбол иттифоқи президенти, мамлакат бош вазири ўринбосари Виталий Мутко футбол бўйича ЖЧ–2018 турнирини трансляция қилиш ҳуқуқи қиймати 100 миллион долларга тенг экани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«ФИФА жаҳон чемпионатини трансляция қилиш бўйича тендер ўтказади. Россия ҳозирча бу ҳуқуқни сотиб олмади. Аввал трансляция нархи 32 миллион долларни ташкил қилганди, ҳозир эса 100 миллион доллар бўлди. Унинг ичига Конфедерациялар Кубоги ҳам киради. Фикримизча, нарх ўта юқори, шу сабабли бу масалани ФИФА билан Қозонда, Конфедерациялар Кубогига қуръа ташлаш маросимида гаплашиб оламиз. Кимдир давлат пулига муҳтож, лекин савдо бозор миқёсида бўлиши керак. Қандайдир ечим топишимиз керак, бунинг устида ишлаяпмиз», – деди Мутко.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар, Россиянинг 11 шаҳри – Москва, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Волгоград, Ростов-Дон, Самара, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Саранск ва Сочида жойлашган 12 стадионда бўлиб ўтади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)