Корея Республикаси прокуратураси мамлакатда авж олган коррупцион жанжал муносабати билан президент қароргоҳида тинтув ўтказди. Бу ҳақда, YTN телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Терговчилар «Мовий уй»га маҳаллий вақт билан соат 18:00 да кирди. Тинтув фуқаролик ишлари бўйича собиқ бош котиб, 30 октябрь куни истеъфога чиққан У Бён Унинг кабинетида ўтказилди. Унинг ишчи компьютери ва ҳужжатлари олиб қўйилди.
У Бён У президентнинг дугонаси Чхве Сун Силь эгаллаб турган мавқеини бойиш мақсадида суиистеъмол қилганини билиб, тегишли чоралар кўрмагани боис истеъфога чиққан эди.
20 ноябрь куни Жанубий Корея прокуратураси терговнинг дастлабки якунларини ошкор этди. Унга кўра президент маъмуриятининг яна икки вакилига нисбатан коррупция айбловлари илгари сурилди.
Изоҳ (0)