Германиянинг Ной-Ульм шаҳрида татаристонлик спортчи, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони Муса Масалаев ўлдириб кетилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, 37 ёшли спортчи 18 ноябрь кечаси ўз уйининг подъезди яқинида отиб кетилган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ниқобли шахс Масалаев ёнига югуриб келиб, тўппончадан бир неча марта ўқ узган, сўнг машинада воқеа жойини тарк этган.
2010–2013 йилларда Масалаев Татаристон президентининг жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган эди. Унга қадар эса Масалаев Prince Team кикбосинг жамоасига раҳбарлик қилганди. 2013 йилдан бошлаб Масалаев доимий равишда Ной-Ульмда истиқомат қиларди.
Изоҳ (0)