Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг «E» гуруҳида иштирок этаётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби муваффақиятсиз юришини давом эттирди. Гуруҳ босқичини «Монако»дан қабул қилиб олинган уй мағлубияти билан бошлаган «шпорлар», сафар учрашувида ҳам имкониятни бой берди.
Радамель Фалькаонинг пенальтидан аниқ фойдалана олмагани ҳам «Монако»нинг ғалабасига халал бера олмади. Мазкур ғалаба Леонарду Жардим устозлик қилаётган Франция клубини нимчорак финалга олиб чиқди. 5-турда қандай натижа қайд этилса ҳам, «Монако» пешқадамликни сақлаб қола олади.
Назарий жиҳатдан «Тоттенҳэм»да 1/16 финалга йўл олиш учун имконият қолмади. Сабаби клуб «Байер»га қарши ўзаро ўйинларда гол ура олмади. Леверкузендаги учрашув 0:0 ҳисобида якунига етган бўлса, Лондонда «Байер» 1:0 ҳисобида устун келганди.
Сўнгги турда «Тоттенҳэм» Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради. Гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоа Европа Лигасининг гуруҳ босқичига қўшилади.
Европа Чемпионлар Лигаси «E» гуруҳи. 5-тур 22 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)