Нигериялик футболчи Харрисон Чинеду велосипедда бошида тўп билан 103 километр масофани босиб ўтди. Ушбу ҳолат акс этган видео AFP агентлигининг Twitter’даги саҳифасига жойланди.
Nigerian footballer Harrison Chinedu cycled 64 miles with a football on his head, hoping to enter the Guinness Book of Records pic.twitter.com/WMccvkXYDL
— AFP News Agency (@AFP) November 21, 2016
«Мен рекорд қайд этганимдан ва у менга тегишли бўлишидан хурсандман. Натижа текширилиши учун Гиннеснинг рекордлари китобига юборилди», – деди Чинеду.
2016 йилнинг март ойида нигериялик футболчи бошқа рекордни қайд этганди. У бошида тўп билан пиёда юрган ҳолда 48,04 километр масофани босиб ўтганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)