Токио–2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бюджети 2 триллион иена (қарийб 18,2 млрд доллар)гача қисқариши мумкин. Бу ҳақда Киодо агентлиги Токио–2020 ташкилий қўмитасига асосланиб маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, бундай ҳисоб-китоб Япония пойтахтида 29 ноябрь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ), Токио ва Япония марказий ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган йиғилишда тақдим этлади.
Аввалроқ Токио–2020 нинг бюджети 3 триллион иена (29,5 млрд доллар)га етиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Аммо ушбу сумма ХОҚ ва Токио губернатори Юрико Коикэ томонидан танқид қилинганидан кейин лойиҳа бюджети қисқартирилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)