Жорий йил октябрида Швейцариядан соат экспорти 16 фоизга тушиб кетиб, 1,68 миллиард франкни ташкил этди. «Интерфакс»нинг Швейцария соат саноати федерацияси баёнотига асосланиб билдиришича, талабнинг тушиши барча асосий бозорларда қайд этилди.
Швейцариялик соат ишлаб чиқарувчиларининг энг йирик бозори бўлмиш Гонконгга етказмалар ҳисобот даврида 22 фоизга тушиб кетди. Сентябрда бу кўрсаткич бирданига 40 фоизга тушган эди. Шунингдек, АҚШга етказмалар ҳажми ҳам 17 фоизга қисқарди.
Соатга бўлган талаб ўсган мамлакатлар Буюк Британия (9 фоизлик ўсиш) ва Хитой (2,8 фоизлик ўсиш) бўлди.
2016 йил октябрида Швейцария экспортининг ҳажми умумий ҳисобда олдинги ойга нисбатан 4,7 фоизга тушди. Импорт 2,8 фоизга ўсди.
Изоҳ (0)