Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг ҳайкали пайдо бўлиши мумкин. Ҳайкал Швеция терма жамоасига тегишли Friends Arena яқинида ўрнатилиши режалаштирилмоқда, дея маълум қилади «Чемпионат».
35 ёшли Ибраҳимович қаторасига 10 марта Швецияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Ушбу муносабат билан мамлакат футбол федерацияси ҳужумчининг футбол ривожига қўшган ҳиссасини абадийлаштириб, 2,7 метрлик хайкал ўрнатмоқчи.
Маълумот учун, Златан Ибраҳимович Швеция термаси сафида 116 ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)