АҚШнинг Чаттануга шаҳрида (Теннесси штати) мактаб автобуси ағдарилиб кетди ва дарахтга урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳалок бўлганларнинг ёши маълум қилинмади. 23 киши шифохонага ётқизилди. Полиция ҳодиса сабабларини аниқлаштирмоқда.
Бу ҳафта ичида Теннессида мактаб автобуси иштирокида юз берган учинчи йўл-транспорт ҳодисасидир. 18 ноябрь куни юк машинаси йўл четида турган автобусга урилганди. Юк машинасининг ҳайдовчиси ҳалок бўлган, 20 нафар бола жабрланган эди.
19 ноябрь куни 43 нафар мактаб ўқувчисини олиб кетаётган автобус ағдарилиб, қияликка қулаб кетиши туфайли 23 киши шифохонага жойлаштирилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)