БМТнинг 21 ноябрь, душанба куни чоп этган ОИТВ/ОИТС бўйича Қўшма дастури ҳисоботида маълум қилинишича, дунё бўйича ОИТВга чалинганлар сони 2015 йилда 39,8 миллион кишига етди, ОИТС оқибатида эса 1,1 миллион киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2015 йилда ОИТС оқибатида вафот этганлардан 110 минг нафарини 15 ёшгача бўлган болалар ташкил этган. Шу билан бир пайтда ОИТВга чалинганлардан 1,8 миллиони болалардир.
Шунингдек, ОИТВга чалиниш хавфига 15—24 ёш оралиғидаги аёллар учрамоқда.
БМТ дастури статистикасига кўра, 2015 йилда ОИТВга 2,1 миллион киши, жумладан, 150 минг бола чалинган. Бироқ ушбу вирус билан яшаётган катта ёшли одамларнинг фақат 46 фоизи даволаниш имконига эга бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)