Кобул четидаги Доруломон туманида жойлашган шиа масжидига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида 32 киши ҳалок бўлган.
Шиалар Ашуродан кейинги чиллада нишонланадиган Арбаина мотам маросимига тўпланган пайти худкуш террорчи ўзини ҳавога учирди. Ҳалок бўлганлар орасида болалар кўплиги қайд этилмоқда.
Бундан ташқари, 50 дан ортиқ одам яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)