Эквадор Футбол Федерацияси президенти Луис Чирибоганинг озидликдан 10 йилга маҳрум этилгани ҳақида La Republica нашри хабар берди. У пул ўзлаштиришда айбдор деб топилган.
Чирибога 18 йил давомида Эквадор футболига раҳбарлик қилганди. Мана шу давр мобайнида у 6 миллион долларга яқин маблағни гумдон қилган. Унга бу ишда шерикчилик қилган ташкилот молия директори Уго Мора ҳам 10 йил вақтини қамоқда ўтказади. Бухгалтер Перо Вера эса 3 йил-у 4 ой озодликда бўлмайди.
Айбдорларни ҳимоя қилувчи адвокатлар ўз ишини бошлаган. Улар эришиши мумкин бўлган энг яхши кўрсаткич аллақачон 70 ёшни қаршилаган собиқ президентнинг жазосини уй қамоғи шаклида ўзгартириб бериш экани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)