Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистонда Россия кунларининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистонда Россиянинг театр, мусиқа, тасвирий, фотография, хореография санъатлари намояндаларининг ижоди халқ эътиборига ҳавола этилмоқда.
«Олтин куз» халқаро санъат фестивали доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир Россия маданиятига доир ёрқин намуналардан лавҳаларни намойиш этади, икки халқ ўртасидаги маданий, дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тадбир «Терема» рус халқ чолғулари ёшлар оркестри концерти билан бошланди. Шунингдек, «Россия қалби» деб номланган болалар расмлари кўргазмаси ташкил этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)