АҚШда 19 ёшли Гектор Фрейр машинада тезликни 334 километр/соатга оширгани учун қўлга олинди, деб ёзди «Motor» нашри Oklahoma City Press’га таяниб.
Воқеа Оклахома-Ситидаги Килпатрик Тернпайк трассасида 14 ноябрь куни содир бўлган. Полиция 2011 йил ишлаб чиқарилган Ford Mustang спорткарини 135 километр/соат тезликда аниқлаган ва уни тўхтатишга уринган. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочишга уриниб, машинанинг тезлигини 283 километр/соатга қадар оширган.
«Қандайдир вақт давомида Ford Mustang 334 километр/соат тезликка қадар юрди. У биздан яширинишга ҳаракат қилди. Кўзга ташланмаслик учун машина фараларини ҳам ўчириб олди», — деб ҳикоя қилди Оклахома йўл-патруль хизмати капитани Пол Тиммонс.
Якунда Фрейр автотураргоҳда қўлга олинди. Унга машинани хавфли бошқариш ва буйруққа бўйсунмаслик айбловлари қўйилган.
Йигитнинг айнан қандай Mustang’да бўлганига ойдинлик киритилмаган. Тахминларга кўра, Фрейр қайта модернизация қилинган автокарни бошқарган. Чунки 2011 йилдан сотувга чиққан Ford Mustang Shelby GT500 автомобилининг максимал тезлиги 305 километр/соатни ташкил қилади.
Изоҳ (0)