Туркия жануби-шарқидаги Сирт вилояти, Ширван шаҳри яқинида кон ўпирилиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 ноябрь, пайшанба куни CNN Turk телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, яна ўндан ортиқ одам вайроналар остида бўлиши мумкин.
Ҳодиса жойига авария хизмати ходимлари ва тез ёрдам машиналари етиб келди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)