Кипр футбол федерацияси президенти Костакис Кутсокомнисга тегишли суғурта компаниясининг офисида 18 ноябрга ўтар кечаси портлаш юз берди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигина таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича Кипр футбол федерациясини кетма-кет тўрт муддатдан буён бошқариб бораётган 60 ёшли Кутсокомнис жароҳат олмаган.
Полиция портлашни мамлакат чемпионатидаги келишилган ўйинлар юзасидан олиб борилаётган терговга алоқадорлигини истисно этмаяпти.
Бир неча кун аввал УЕФА Кипр чемпионатида келишилган ўйинлар юзасидан суриштирув ишини очганди. 2011 йилдаги камида 75 ўйин шубҳа остига тушган.
Изоҳ (0)