Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов мамлакат пойтахти Остонадаги ЭКСПО кўргазмасига ажратилган ҳудудда қурилаётган бинонинг қулашига изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда Kazakhstan Today нашри хабар бермоқда.
Журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Идрисов кўтарувчи конструкцияга ҳеч қандай таъсир қилмайдиган оралиқ конструкция қулаганини билдирди.
«Фавқулодда вазиятга тезкор чоралар кўрилди, қурбонлар йўқ. Қурилиш давом этмоқда, бари муддатида топширилади», — ишонтирди у.
Шунингдек, Ерлан Идрисов воқеа ЭКСПО-2017 нинг имижига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)