Россиянинг «Матч ТВ» телеканали яна Испания Примераси учрашувларини намойиш эта бошлайди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Трансляциялар «Барселона» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувдан бошланади. Ўйин 4 декабрь куни ўтказилади.
Муқаддам телеканал юқори нархлар туфайли Примера ўйинларини намойиш этиш борасида келишувга эриша олмаган эди.
Изоҳ (0)