Ўрта Ер денгизида, Ливия соҳилларида ҳалокатга учраган кема бортида бўлган юзга яқин муҳожир бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда, «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳалокат чоғида ‘Аргос’ кемаси бортида 130 киши бор эди, улардан 27 нафари қутқариб олинди», — дейилади ташкилот хабарномасида.
Бундан ташқари, қутқарувчилар денгиз тубидан етти нафар муҳожирнинг танасини топди. Шу тариқа, жорий ҳафтада Ўрта Ер денгизида ҳалок бўлган муҳожирлар сони 340 кишига етди.
Изоҳ (0)