Япония пойтахти Токио шаҳрида 8–16 ноябрь кунлари оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда 10 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Эрон ва Япониядан кейин 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида Адҳамжон Эргашев -62 килограмм вазн тоифасида умумий 272 килограмм натижа билан олтин медалга сазовор бўлди ва Осиё чемпиони номига лойиқ деб топилганди.
Осиё чемпионати давомида Фарҳод Собиров ва Омадой Отақўзиева кумуш, Муаттар Набиева, Александр Ли ва Шаҳзод Худойберганов бронза медалларини қўлга киритди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)