Ҳиндистоннинг Карнатака штати собиқ вазири Гали Жанардхана Редди қизининг тўйи учун 59 миллион фунт (74 миллион доллар) сарфлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.
49 ёшли сиёсатчи тўй маросимида шоу ташкиллаштириш учун 8 нафар Болливуд режиссёрини ёллади. Таклифномалардаги ёзувлар зарҳал (суйилтирилган олтин) билан ёзилган.
Хабарда таъкидланишича, тўй маросими 5 кун давом этди. Маҳаллий таниқли шахслар эса меҳмонларнинг кўнглини очди.
Келин машҳур дизайнерлар томонидан яратилган кийимларни алмаштириб турди. Гали Жанардхана Реддининг қизи кийган келинлик сариси нархи 2,5 миллион доллар бўлгани маълум қилинмоқда. Қизнинг тақинчоқлари эса 12,4 миллион долларга айланди.
Редди Ҳиндистоннинг энг бой сиёсатчиларидан бири саналади. 2004 йилда у Карнатака штатида темир қазиб олиш учун лицензия олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)