Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига 150 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари Шуҳрат Қаюмов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси илгарилаб кетмоқда. 150 мингдан ортиқ мурожаатлар. Минглаб фуқароларнинг муаммолари ҳал бўлди. Чет элда эътироф этилмоқда», — дейилади хабарда.
«Кечадан бошлаб (15 ноябрь) тизим ишлаши бўйича тузилган қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлди. Сиз тизимда саволингизга жавоб тополмаган бўлсангиз, жавоб ўрнига расмий умумий гап олиб, масалангиз ечимини топмаган бўлса, шу саҳифага ёзинг. Масалани аниқ ва лўнда тушунтиринг. Мурожаат рақамини ёзиш ёдингиздан чиқмасин. Ўйлайманки, муаммоингиз ечимини топади», — таъкидлади Шуҳрат Қаюмов.
Изоҳ (0)