Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16–17 ноябрь кунлари Покистонга, 17–18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга расмий сафар билан ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
Покистонга сафар доирасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн ва бош вазири Навоз Шариф билан учрашади. Шунингдек, Туркия раҳбари мамлакат парламентида нутқ сўзлайди, Туркия ва Покистоннинг йирик корхоналари раҳбарлари учрашувида Навоз Шариф билан бирга қатнашади ҳамда Исломобод ва Лаҳор шаҳарларини зиёрат қилади.
Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади. Унинг Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашувида икки томонлама алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)