ЖЧ—2018 саралаши доирасидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши беллашувда Ўзбекистон терма жамоасини 2000 дан зиёд футбол мухлислари қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Хабарга кўра, Тошкент—Сеул йўналиши орқали 200 га яқин ўзбекистонликлар парвоз қилган бўлиб, улар Ўзбекистон термасини World Cup Stadium’да қўллаб туради. Шунингдек, Жанубий Кореянинг турли бурчакларида фаолиятини давом эттираётган яна 2000 га яқин ўзбекистонликлар ҳам мамлакат бош жамоасига мухлислик қилиш учун етиб келади.
Жанубий Корея — Ўзбекистон ўйини 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади. Беллашув «Спорт» канали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Изоҳ (0)