Россиялик машҳур спорт шарҳловчиси Василий Уткин футбол бўйича мамлакат миллий терма жамоасини кескин танқид остига олди. Унинг «Эхо Москвы» радиосидаги фикрларини «Championat.asia» нашри келтириб ўтди.
«Менимча, Россияда терма жамоа йўқ. Бу якунланган лойиҳа. Унинг ўйинлари умуман қизиқ эмас. Руминия билан бўладиган ўйинни кўраман, деб айта олмайман. Қайсидир бар ёки ресторанда ўйинни шарҳлашим мумкин, шунчаки ўз бизнесимни ушлаб туриш мақсадида, албатта», — деди Уткин.
«Қатарга қарши ўйинни кузатдим. Футбол мухлиси сифатида тўплаган катта тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: кўплаб ўйинларни кўрганман, аммо бу учрашувда ҳеч нарсани кўрганим йўқ. Нима учун мен 90 дақиқа вақтимни бекорга сарфлашим керак? Фақатгина терма жамоани қўллаб-қувватлаш учунми?».
«Мен Россия терма жамоаси ўйини ва ўз эҳтиросларим ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик кўрмаяпман. Қачонки терма жамоа ўйинида маъно ва мазмун пайдо бўлса, ўшанда Россия иштирокидаги ўйинларни кузатишим мумкин», — деб фикрини якунлади Василий Уткин.
Изоҳ (0)