Шимолий Корея ҳукумати АҚШнинг айғоқчи йўлдошларига халал бериш учун алюмин зарқоғоз йиғиш кампаниясини бошлади. Зарқоғозни йиғиш учун масъул бўлганларнинг таъкидлашича, ушбу материаллардан ҳарбий объектларни яшириш учун тўр ясалади. Бу ҳақда, «ТАСС»га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, бундай тўрлар остида беркитилган объектлар АҚШ айғоқчи йўлдошлари учун кўринмас бўлиб қолади. Гап, хусусан, КХДР ҳаво ҳужумидан ҳимоя комплекслари ҳақида бормоқда.
Зарқоғоз йиғиш акциясида мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этмоқда. Улар, масалан, отиб юборилган сигарет қутилари ичидаги зарқоғозни йиғмоқда.
Изоҳ (0)